Цукерберг UFC чемпионлари билан машғулот ўтказди
Спорт
−
12 Июль 2023
5471Меtа компанияси раҳбари Марк Цукерберг ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлаётган миллиардер Илон Маскга қарши жанг фонида UFC чемпионлари билан машғулот ўтказди. Бу ҳақда у ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.
Унга кўра, Цукерберг кеча, 11 июль куни амалдаги UFC чемпионлари Янги Зеландия вакили Исраэль Адесанья (ўрта вазн) ва Александр Волкановски (ярименгил вазн) билан жиддий машғулот ўтказган. У билан бирга машқ қилган ММА жангчиларининг фикрича, Цукерберг ажойиб жанг формасида ва у ростдан ҳам мазкур жанг ташкил этилишини хоҳламоқда.
“Маркнинг нияти жиддий, бу ажойиб бизнес”, дейди Исраэль Адесанья.
Эслатиб ўтамиз, Цукерберг ва Маск дастлаб жорий йилнинг 20 июнь куни Twitter'да ўзаро баҳслашиб, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги октагонда жанг қилишга келишиб олганди. Бироз вақт ўтгач, UFC Президенти Дaна Уайт ҳар икки миллиардернинг нияти жиддий эканини маълум қилиб, мазкур баҳснинг ташкилий масалаларига ўзи бош-қош бўлишини айтган эди.
Шунданг сўнг, Илон Маск Цукербергга қарши жангга UFC афсонаси Жорж Сен-Пер, жиу-житсу мураббийи Жон Данахер ва подкастер Лекс Фридман билан бирга тайёргарлик кўра бошлаган эди.
LiveБарчаси