Илон Маск UFC афсонаси билан машғулот ўтказди

Спорт

image

Тwitter компанияси раҳбари Илон Маск ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлаётган Марк Цукербергга қарши жангга UFC афсонаси Жорж Сен-Пьер билан бирга тайёргарлик кўрмоқда. Бу ҳақда спортчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

Сен-Пьерга кўра, кўпчилик ташкил этилишига шубҳа билан қараётган мазкур жангнинг асосий иштирокчи фигураси бўлган Илон Маскнинг жисмоний ҳолати ҳайратланарли даражада.

Сен-Пьер Instagram саҳифасига Илон Маск, жиу-житсу мураббийи Жон Данахер ва подкастер Лекс Фридман билан бирга тушган расмини жойлаган ва қуйидагича изоҳ қолдирган.

“Мени ҳайратга солган уч киши билан ажойиб машғулот бўлди. Бу суратдаги жами IQ 1000, албатта, мени ҳисобга олмаганда”, дейди ММА'чи.

Маълумот учун, Жорж Сен-Пьер ММА'даги профессионал фаолияти давомида 28 та жангда иштирок этиб, 26 тасида ғалабага эришган. Спортчи фақат иккита тўқнашувда рақибларига мағлуб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Цукерберг ва Маск дастлаб жорий йилнинг 20 июнь куни Twitter'да ўзаро баҳслашиб, АҚШнинг Лас-Вегас шаҳридаги октагонда жанг қилишга келишиб олганди. Бироз вақт ўтгач, UFC Президенти Дэйна Уайт ҳар икки миллиардернинг нияти жиддий эканини маълум қилиб, мазкур баҳснинг ташкилий масалаларига ўзи бош-қош бўлишини айтганган эди.

Шунданг сўнг, Италия Маданият вазири Цукерберг билан боғланиб, унга жангни Римдаги Колизей амфитеатрида ўтказишни таклиф қилди


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Илон Маск Жорж Сен-Пьер Марк Цукерберг

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг