Трент қачон “Реал”га ўтиши маълум бўлди

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансферлар ойнасида “Ливерпуль” ҳимоячиси Трент Александр-Арнольдни сотиб олади. Бу ҳақда инсайдер Рамон Альварес де Мон ўз Х саҳифасида маълум қилди.

Де Моннинг сўзларига кўра, “қироллик клуби” Трентни ёзда таркибига қўшиб олади. Клуб футболчи учун бонуслар билан бирга 18-20 миллион евро тўлашга тайёр.

Маълумот ўрнида, 26 ёшли ҳимоячи “Ливерпуль” таркибига 2016 йилда келиб қўшилган ва унинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Трентнинг нархи “Transfermarkt” порталида 75 миллион еврога баҳоланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, қанот ҳимоячиси қишки трансферлар ойнасидаёқ мадридликлар сафига қўшилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Аммо “мерсисайдликлар” Трентни қишда сотишни режалаштирмаган. У мавсум якунига қадар Англияда тўп тепади.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Ливерпуль Трент Александр-Арнольд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг