Трентнинг “Реал”га ўтиши аниқ бўлди
Sport
−
16 January 2025 4694 1 minute
Англия терма жамоаси ва “Ливерпуль” клуби ҳимоячиси Трент Александр-Арнольд Мадридга кўчиб ўтишга рози бўлди. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи ва “Реал” трансфер борасида келишиб олди. Эндиги масала Трент қачон кўчиб ўтишида қолди. Мадрид клуби имкон қадар қишки трансферлар ойнасидаёқ қанот ҳимоячисини қўлга киритмоқчи. Шунингдек, агар футболчи қишда Мадридга кўчиб ўтмайдиган тақдирда ҳам, ёзги трансферлар ойнасида текинга “Реал” футболчисига айланади.
Маълумот ўрнида, “қироллик клуби” ҳимоя чизиғига “Бавария” футболчиси Альфонсо Девисни ҳам олиб келишни режалаштирган. Девис ҳам “қаймоқранглилар” таркибига келиб қўшилишга қарши эмаслигини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Реал” Трент жамоага келгунича ҳам арзон нархга ўнг қанот ҳимоячиси сотиб олмоқчилиги ҳақида хабар берилган эди.
Live
All