“Реал” Трент келгунича ўнг қанот ҳимоячиси олмоқчи

Спорт

image

Мадриднинг “Реал” клуби қишки трансферлар ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи. Бу ҳақда “As Diario” нашри хабар берди.

Манбага кўра, “қироллик клуби” ўнг қанот ҳимоясидаги ўта ишончсиз ўйин сабаб, айнан шу позицияга янги футболчи олиб келмоқчи. Жамоанинг шорт-листида, “Милан”дан Алекс Хименес, “Челси”дан Рис Жеймс, “Севилья”дан Хуанлу Санчес, “Райо Вальекано”дан Андей Ратиу, “Реал Сосьедад”дан Жон Арамбуру каби ҳимоячилар номи келтирилган. 

“Қаймоқранглилар” юқорида санаб ўтилган футболчилар учун 10-15 миллион евро тўламоқчи. Аслида Педро Порро, Жереми Фримпонг ва Дензел Дюмфрис каби футболчилар ҳам рўйхатдан ўрин олганди, аммо клуб Трент келгунича катта маблағ сарфламоқчимаслиги сабаб бошқа футболчилар рўйхатдан ўчирилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Реал”нинг асосий трансфер мақсади “Ливерпуль” латерали Трент Александр-Арнольд эканлиги ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Рис Жеймс Трент Александр-Арнольд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг