“Трансфермаркт” портали футболчиларнинг янгиланган нархини эълон қилди

Спорт

image

Франция терма жамоаси ва ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе 2022 йилда Қатар мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди. Бу ҳақда “Трансфермаркт” портали хабар берди.

“Трансфермаркт” Жаҳон чемпионати якунлари бўйича футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади. Мбаппе энг қиммат футболчига айланди. Унинг нархи 20 миллион еврога (160 миллион евродан 180 миллион еврога) ошди. Нархлари бўйича у “Манчестер Сити” ва Норвегия терма жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холандни ортда қолдирди.

Шунингдек, Аргентина ва “Бенфика” ярим ҳимоячиси Энсо Фернандеснинг нархи 20 миллион еврога (35 миллион евродан 55 миллион еврога) ошди. “Манчестер Сити” ҳужумчиси Хулиан Алварес ўзининг трансфер нархига 18 миллион евро қўшди ва энди унинг нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ёшко Гвардиол (75 миллион евро, Хорватия, “Лейпциг”), Коди Гакпо (60 миллион евро, Нидерландия, ПСВ) ва Софян Амрабат (25 миллион евро, Марокаш, “Фиорентина”) каби футболчиларнинг 15 миллион еврога кўтарилди. Гвардиол дунёнинг энг қиммат ҳимоячисига айланди.

Англиялик Жуд Беллингем (110 млн евро, “Боруссия Дортмунд”) ва Букаё Сака (100 млн евро, “Арсенал”) нинг нархи 10 млн еврога ошган.


Мақола муаллифи

Теглар

PSJ Mbappe

Баҳолаганлар

338

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг