Мессининг ПСЖга қачон келиб қўшилиши маълум бўлди
Спорт
−
27 Декабрь 2022
6166ПСЖ ярим ҳимоячиси Лионель Месси январь ойи бошида жамоаси сафига қайтиши керак. Бош мураббий Кристоф Галтье матбуот анжуманида аргентиналик футболчини 2 ёки 3 январь куни жамоанинг машғулот базасига қайтиши кутилаётганини тасдиқлади.
Айни дамда Месси Аргентина терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг таътилда бўлиб турибди. Аввалроқ Месси ПСЖ билан 2025 йилгача мўлжалланган янги шартномага розилик бергани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Эслатиб ўтамиз, Месси ҳозирда барча ПСЖ футболчилари орасида энг яхши кўрсаткичга эга. Аргентиналик футболчи ўз ҳисобига клуб ўйинларида 12 та гол ва 14 та голли узатма ёздириб қўйган.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023