Месси Аргентинанинг бўлажак Президентими? Мамлакатда ноодатий сўровнома ўтказилди

Спорт

image

Аргентина аҳолиси мамлакат терма жамоасининг Қатарда мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатидаги ғалабасидан сўнг ҳамон кучли эйфорияда бўлиб турибди. Мамлакатдаги катта байрамларнинг бош сабабчиси эса ҳамон ўша-ўша – Лионель Месси. "Giacobbe y Asociados" нашри мухлислар ўртасида сўровнома уюштирди. Сўровномада мухлисларга "Агар Месси мамлакат Президентлигига номзодини қўйса, унга овоз берармидингиз?" деган савол берилди.

Сўровнома бир тарафдан Аргентинада сиёсий жиҳатдан саводли одамлар ҳам кўп эканини исботлаб берди. Одамларнинг 43,7 фоизи амалдаги етакчи Альберто Фернандесдан кўра Месси номзодини маъқуллашини айтган бўлса, 37,8 фоизи амалдаги давлат раҳбарини Лионель номзодига алмаштирмаслигини маълум қилди. 17,5% киши эса нейтрал позицияни танлаган. Сўровномада турли ёшдаги жами 2500 киши иштирок этди. 

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2022 финалида пеналтилар сериясида Францияни мағлуб этиб, мундиал ғолибига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Messi Argentina

Баҳолаганлар

254

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг