Қатарда Мессининг музейи ташкил этилди (фото)
Спорт
−
28 Декабрь 2022
10500Футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари якунлангач, Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси яшаган ва у машғулот ўтказган жой мини-музейга айлантирилди. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.
Қатар университети ташаббуси билан ташкил қилинган музей кўк ва оқ рангларда безатилган. Шуниндек, мини-музейда жаҳон чемпионлари тасвирланган плакатлар ва футболчиларнинг имзоси туширилган футболкалар жамланган. Футбол мухлислари музейга ташриф буюришлари ва ўзига муҳитни кўришлари мумкин бўлади, лекин хонада тунаб қолиш таъқиқланган.
Маълумот учун, Месси бошчилигидаги Аргентина ЖЧ-2022 финалида Францияни мағлуб этиб, ўз тарихида 3-марта мундиалда ғолиб бўлди.
LiveБарчаси