Мессига рухсат берилмагани очиқланди
Спорт
−
26 Декабрь 2022
9417ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси клубдан парижликларнинг уй стадионида Жаҳон чемпионати кубогини кўрсатиш ваколатини сўрамаган. Бу ҳақда "RMC Sport" нашри хабар берди.
Аввалроқ, 35 ёшли аргентиналик парижликларнинг навбатдаги уй учрашувида франциялик мухлисларга жаҳон кубогини кўрсатмоқчи экани ҳақида хабар берилганди.
Маълум бўлишича, раҳбарият мухлисларнинг бу ҳолатдан ғазабланишини инобатга олиб, Мессига рухсат беришдан қўррқан.
Эслатиб ўтамиз, Месси Аргентина терма жамоаси билан биргаликда фаолиятида илк бор жаҳон чемпиони бўлди.
Аргентина терма жамоаси 1986 йилдан бери илк бор мундиал ғолиблигига эришди. Месси Қатардаги турнирда ўтказилган еттита ўйинда еттита гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди, жумладан, Лео Франция термаси билан жаҳон чемпионати финалида дублга эришди (3-3, 4-2 пен.).
LiveБарчаси