Трампнинг импичменти кўриб чиқиладиган сана маълум бўлди

Олам

image

АҚШ Сенати собиқ Президент Дональд Трампга нисбатан импичментни кўриб чиқишни жорий йилнинг 9 февралига қолдирди. 

Қайд этилишича, ушбу қарор бир овоздан қабул қилинган. 

Маълумотларга кўра, собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп импичмент масаласи бўйича адвокатлар билан музокаралар олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни кечқурун АҚШ Конгрессининг қуйи палатаси вакиллари Сенатга собиқ Президент Дональд Трампга импичмент эълон қилиш тўғрисидаги қарорни топширганди. 

Маълумот ўрнида, 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш уюштириб, Конгресс биносига бостириб кирди. Капитолийга ҳужум фонида Трампга иккинчи импичмент эълон қилинди. Шундан сўнг, бир қатор мессенжерлар ҳам Трампнинг аккаунтларини блоклади.

АҚШда ўтказилган президентлик сайловларида Жо Байден ғалаба қозонди. Унинг инаугурация маросими 20 январь куни ўтказилди. Ўша куни Трамп Оқ уйни тарк этди.


Мақола муаллифи

Теглар

импичмент

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг