Трамп яна бир араб давлатини Исроил билан яраштирганини эълон қилди
Олам
−
23 Октябрь 2020
7159Аввалроқ, араб давлатларидан яна бири Судан Исроил билан муносабатларни яхшилаши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Судан воситачи АҚШга ўз шартларини айтганди.
Бугун, 23 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Судан ва Исроил муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олганини эълон қилди. Бу ҳақда Оқ уй вакили Жадд Дир маълум қилди.
“Президент Дональд Трамп Судан ва Исроил муносабатларни нормаллаштиришга келишганини эълон қилди - бу Авраам келишувига қўшилган яна бир мамлакат билан Яқин Шарқда тинчлик ўрнатиш йўлидаги яна бир катта қадам”, деган Жадд Дир Twitter саҳифасида.
Маълумот учун, Судан Исроил билан муносабатларини яхшилаш учун АҚШдан ўзини террорчиларни қўллаб-қувватловчи давлатларнинг “қора рўйхати”дан ўчириш ва 7 млрд доллар ёрдам пули сўраганди. Аммо бу талаблар қанчалик бажарилгани ҳақида тафсилотлар ҳозирча очиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, Форс кўрфазидаги Баҳрайн ва Бирлашган Араб Амирликлари 15 сентябрь куни Оқ уйда Исроил билан Авраам келишувини имзолади ва яҳудийлар давлатини тан олди. Бу икки давлатдан аввал Исроилни араб давлатларидан Миср ва Иордания тан олганди.
LiveБарчаси