Яна бир араб давлати Исроил билан ярашишга тайёрланяпти
Олам
−
24 Сентябрь 2020
8301Яна бир араб давлати Исроил билан ярашишга тайёрланяпти. Судан яҳудийлар давлати билан келишиш учун ўз шавртларини эълон қилди. Бу ҳақда “Axios” хабар тарқатди.
Хусусан, аҳолисининг катта қисмини мусулмонлар ташкил қилувчи Судан ўзини террорчиликни таъминловчи давлатлар рўйхатидан ўчиришларини хоҳлаяпти. Судан АҚШда эълон қилинган рўйхатдан чиқиш учун расмий Вашингтон билан музокара ўтказган. Оқ уй Хартумдан делегацияни таклиф қилган.
Маълумотларга кўра, АҚШ Суданга 7 миллиард доллар миқдорида ёрдам пули ажратади. Бунинг эвазига Африкадаги араб давлати Исроил билан муносабатларни яхшилаш мажбуриятини олади.
Бу борадаги якуний музокаралар 28 сентябрь куни Абу-Дабида АҚШ, БАА ва Судан ўртасида бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Исроил, БАА ва Баҳрайн Оқ уйда тинчлик келишуви имзолади. Келишувга кўра, расмий Абу-Даби ва Манама Исроилни тан олди. Ўз навбатида яҳудийлар давлати Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилига ўз суверенитетини ёйишни тўхтатади.
LiveБарчаси