АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп душман мамлакатлардан учувчисиз учиш воситаларини Ҳукумат томонидан сотиб олинишини чеклаш тўғрисидаги фармойишни имзолади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизматига таяниб хабар берилган.
"АҚШ мухолифлари томонидан ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш воситаларидан фойдаланиш миллий ва иқтисодий хавфсизликка таҳдид солади, чунки Америка Ҳукуматининг ушбу қурилмалардан фойдаланган ҳолда олиб борадиган операциялари махфий маьлумотларни тўплаш ва сақлашга тааллуқлидир", дейилган Оқ уй баёнотида.
Маълумот ўрнида, учувчисиз учиш воситаларидан АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва офат оқибатларини бартараф этишда фойдаланилади.
Аввалроқ, Дональд Трамп бугун, 19 январь куни 100 га яқин кишини афв этишини эълон қилиши ҳақида хабар бергандик.