Трамп Президентлигининг сўнгги куни учун режа тузиб қўйган – ОАВ

Олам 6093
image

АҚШнинг амалдаги Президенти, республикачи Дональд Трамп эртага, 19 январь куни 100 га яқин кишини афв этишини эълон қилмоқчи. Бу ҳақда "CNN" хабар берган. 

Манбага кўра, Президент Америка оммавий ахборот воситалари илгари маълум қилганидек, ўзини кечиришни режалаштирмаяпти. 

Маълумотларга кўра, Трамп ўтган ҳафта охирида ва 19 январь куни икки гуруҳ одамларнинг Президент томонидан афв этилишини эълон қилмоқчи бўлган. 

Аммо Вашингтондаги тартибсизликлар орасида Трамп режаларини қайта кўриб чиқишга мажбур бўлган. 

Энди Трампнинг Жо Байденнинг инаугурацияси арафасида 100 га яқин одамни бирданига афв этиш тўғрисида эълон қилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, сайланган Президентнинг инаугурация маросими 20 январь куни, анъанага кўра, тушда ўтказилади. 

Шунингдек, сенаторлар 20 январь куни маҳаллий вақт билан соат 13:00да (Тошкент вақти билан 23:00) Трампга қарши айбловларни кўриб чиқишни бошлашлари мумкин. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 302
Рейтинг: 3
Теглар
t
×