Трамп сайловчилар қўллови бўйича Ҳаррисни ортда қолдирди
Олам
−
30 Август 2024 5410 1 дақиқа
АҚШнинг собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан мамлакат президентлигига номзод Дональд Трамп Демократлар партиясидан кўрсатилган номзод Камола Ҳаррисдан сайловчилар ўртасидаги қўллаб-қувватлаш бўйича 2 фоизга ўзиб кетди. Бу ҳақда “Rasmussen Reports” тадқиқот ташкилоти хабар берди.
Мутахассисларнинг фикрича, сўров иштирокчиларининг 48 фоизи президентлик сайловларида Трампни қўллаб-қувватлашга тайёр, Ҳаррис эса респондентларнинг 46 фоизи томонидан маъқулланган. Иштирокчиларнинг 3 фоизи бошқа номзодга овоз беришини айтган, яна 3 фоизи жавоб беришда бир қарорга келмаган. 15, 18 ва 21 август кунлари ўтказилган шунга ўхшаш сўровда Трамп Ҳаррисдан 3 фоизга олдинда эди. Унга кўра, Трамп 49 фоиз ва Ҳаррис 46 фоизи респондентлар томонидан қўллаб-қувватланган.
Қайд этилишича, охирги сўровнома 25-28 август кунлари ўтказилган. Унда 1,9 мингга яқин америкалик сайловчилар иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳаррис Трамп билан 4 сентябрь куни “Fох News” телеканали мезбонлик қилиши керак бўлган сайловолди дебатида қатнашишдан бош тортган эди.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь