Трамп куёвини Яқин Шарққа юборяпти

Олам 8174
image

АҚШ Президенти Дональд Трампнинг куёви ва катта маслаҳатчиси Жаред Кушнер сентябрь ойининг бошларида араб давлатларини Исроил билан муносабатларни яхшилашга ишонтириш учун Яқин Шарққа сафарини бошлайди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда. 

Маълумотга кўра, Кушнер ва бошқа бир қатор расмийлар Баҳрайн, Уммон ва Саудия Арабистонига ташриф буюришади. Улар мамлакатлар Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш учун келишувга қўшилишларига умид қилишмоқда. 

АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео эса эртага, 24 август куни Исроилга, 25 август куни Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) жўнаб кетади. 

Музокаралар мавзуси яҳудий давлати ва БАА ўртасидаги муносабатларни нормаллаштириш бўлади. Бундан ташқари,  томонлар вакиллари Эрон ва Хитойни муҳокама қилишади. 

АҚШ Президенти Дональд Трамп 13 август куни Исроил ва БАА икки томонлама муносабатларни тўлиқ нормаллаштириш бўйича келишувга эришганини эълон қилди. Келишувларга кўра, Исроил Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги яҳудий аҳоли пунктларига ўз суверенитетини кенгайтиришни тўхтатиб қўяди, бу эса Американинг Фаластин-Исроил можаросини ҳал қилиш режасида назарда тутилган.

Аввалроқ, Тел-Авив Баҳрайн ва Уммонни муносабатларни нормаллаштиришга чақирди. Баҳрайн ҳам, Уммон ҳам БААнинг Исроил билан муносабатларни нормаллаштириш бўйича илгари имзолаган битимини юқори баҳоладилар, аммо БААдан ўрнак олиш режалари ҳақида ҳеч қандай баёнот берилмади. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 220
Рейтинг: 3
t
×