Трамп Хитойнинг Гонконгдаги ҳаракатларига “кучли“ жавоб бўлишини айтди
Олам
−
27 Май 2020
7765Аввалроқ, Хитой маъмурлари Гонконг автоном ҳудудида миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича қонун қабул қилиш режасини эълон қилган эди. Бунга жавобан шаҳар аҳолиси оммавий норозилик намойиши ўтказди. Намойишда ҳукумат кучлари томонидан 180 нафар одам қамоққа олингани аниқланган.
Шу муносабат билан, кеча, 26 май куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Гонконгдаги вазият билан боғлиқ Хитойга қарши чоралар ҳақида яқин кунларда баёнот бериш ниятида эканлигини айтди. Лекин, Президент бу ҳозирча сирлигини таъкидлади.
“Биз ҳозир бир нарса қиляпмиз, ўйлайманки бу сизга жуда қизиқ туюлади, лекин бугун мен бу ҳақда гапиролмайман. Мен бу ҳақда бир неча кундан кейин айтаман“, дейди Трамп.
Кейинчалик ундан бу чоралар Пекинга нисбатан киритилган санкцияларни ўз ичига оладими ёки йўқлигини аниқлаштиришни сўралди. Трамп Хитойга жавоб чоралари кутилгандан кўра кучлироқ бўлишини айтди.
"Йўқ, бу сиз ўйлагандек бўлмайди. Жавоб чоралари жуда кучли бўлади", деб жавоб берди Вашингтон маъмурияти раҳбари.
Аввалроқ, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Роберт О'Браен, эҳтимол, Хитой томони миллий хавфсизликка тегишли қонундан фойдаланган ҳолда, “аслида Гонконгни эгаллаб олмоқчи“ эканини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, воқеалар бундай ривожланган тақдирда, АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео, эҳтимол Гонконг сезиларли даражада автономияга эга эканлигини тасдиқлай олмайди ва агар бу содир бўлса, Хитойга қарши санкциялар амал қилади.
Миллий хавфсизлик тўғрисидаги қонун
Ўтган ҳафта Гонконгда миллий хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунни ишлаб чиқиш тўғрисида қарор Пекиндаги Хитой Халқ Халқ Конгресси (энг юқори қонун чиқарувчи орган) сессиясининг кун тартибига қўйилди. Шу мақсадда, Хитой маъмурлари махсус маъмурий ҳудудда махсус хавфсизлик агентликларини яратиш имкониятларини кўриб чиқдилар.
Ушбу қонун Ғарб мамлакатлари ва Гонконг оппозицияси тарафдорларининг хавотирига сабаб бўлди. Улар бу янгиликни “битта мамлакат — икки тизим“ тамойилининг бузилиши деб ҳисобладилар, унга кўра Гонконгга кўплаб демократик ҳуқуқ ва эркинликлар ва юқори даражадаги автономия кафолатланган.
LiveБарчаси