Хитойнинг Гонконг бўйича режалари норозиликларга сабаб бўлди

Олам

image

Хитой маъмурларининг Гонконг автоном ҳудудида миллий хавфсизликни таъминлаш бўйича қонун қабул қилиш режасига қарши минглаб гонконгликлар намойишга чиқди.

Намойишчиларни тарқатиш учун полиция кўзни ёшлантирувчи газ ва сувли ўқлардан фойдаланишига тўғри келади. Шунингдек, 180 киши қўлга олинди. Ҳуқуқ-тартибот органи маълумотига кўра, акция иштирокчилари дўконлар ойнасини синдириб, томлардан шиша идиш ва тошлар отишган. Тартибсизликлар вақтида камида 6 киши жароҳатланган.

Хитойга Гонконгда миллий қонунларни қўллаб, у ерда хавфсизлик хизмати ваколатхоналарини очиш имкониятини берувчи қонун лойиҳаси норозиликларга сабаб бўлди. Маҳаллий ҳокимият эса бу қонунни қўллаб чиқди. Қонунга қаршилар шу йўл билан Гонконгнинг ҳуқуқ ва имкониятлари қисқаришидан хавотирда.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой-Гонконг

Баҳолаганлар

81

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар