Трамп Эронга 2 тлрн долларлик замонавий қурол билан зарба бермоқчи

Олам

image
Ғазабланган Эрон Сулаймоний учун АҚШдан қасос олмоқчи north_east

Ғазабланган Эрон Сулаймоний учун АҚШдан қасос олмоқчи

Қосим Сулаймоний ўлдирилганидан кейин АҚШ ва Эрон муносабатлари тубсиз жарликка қараб кетяпти. Эрон АҚШ фуқаролари ёки объектларига ҳужум қилса, Америка 2 трлн доллар сарфланган ўта замонавий қурол билан жавоб қайтаришга шай ҳолатга келди. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилди.

“Қўшма Штатлар яқинда ҳарбий техникага 2 трлн доллар сарфлади”, дейди Президент Twitter`даги саҳифасида.

У Эрон ҳужумга ўтса, АҚШ уларга кўлами бўйича қиёси йўқ даражада даҳшатли жавоб қайтаришини таъкидлади.

“Агар Эрон Америка базасига ёки ҳар қандай америкаликка ҳужумга ўтса, биз мутлақо янги қурилманинг бир қисмини улар томонга юборамиз... ва ҳеч бир иккиланишсиз”, деган Трамп.

АҚШ Президенти бундан аввалроқ, Эроннинг 52 та нуқтасига тез ва кучли зарба беришга ваъда берганди. АҚШ зарба бериши мумкин бўлган объектлар орасида Эрон маданиятига оид обидалар ҳам бор. Агарда Америка бу объектларга ҳужум қилса, бу халқаро ҳуқуқ нормаларига зид ҳаракат бўлади.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 4 январь куни Ироқда АҚШ ҳарбийлари фойдаланадиган ҳарбий база ва Бағдоддаги Америка элчихонаси жойлашган “Яшил ҳудуд”га ракета ҳужуми уюштирилди.

Сулаймонийнинг ўлдирилиши

Эрон Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод халқаро аэропортига ҳаво ҳужуми вақтида ўлдирилди. Пентагон операцияга буйруқ шахсан Президент Дональд Трампдан келганини маълум қилди.

Сулаймоний бошчилигидаги “Қудс” бўлинмаси Эроннинг мамлакат ташқарисидаги ўта муҳим операцияларини амалга оширган. Шунингдек, генерал тўғртидан-тўғри Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаийга боғлангани ҳақида маълумотлар мавжуд. Унинг ўлимидан кейин Олий раҳбар АҚШдан қасос олишни ваъда берди ва кейинроқ Сулаймонийнинг ўринбосари Исмоил Қоонини “Қудс” қўмондони этиб тайинлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ-Эрон

Баҳолаганлар

423

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг