Эрон Олий раҳбари “Қудс”нинг янги қўмондонини тайинлади
Олам
−
03 Январь 2020
10798Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий вафот этган генерал Қосим Сулаймоний ўрнига Исмоил Қоонини Ислом инқилоби посбонлари корпусининг “Қудс” бўлинмаси раҳбари этиб тайинлади.
Исмоил Қоони бригада генерали ҳисобланади. У Эрон-Ироқ урушида қатнашган. “Қудс”га раҳбар бўлгунча Қосим Сулаймонийнинг ўринбосари бўлган ва у билан Яқин Шарқда хизмат қилган.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 2 январь куни “Қудс” бўлинмасининг Яқин ва Ўрта Шарқда машҳур бўлган генерали Қосим Сулаймоний АҚШнинг Бағдод аэропортида ўтказган ҳарбий операцияси натижасида ҳалок бўлди.
Эрон Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023