Эрон АҚШнинг айбловига жавоб қайтарди
Олам
−
13 Июль 2022
13852Эрон Украинадаги урушга қарши ва бу борада бир нечта расмий баёнот эълон қилган. Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот котиби Носир Кенани Оқ уйнинг расмий Теҳрон уруш учун Россияга дронлар етказиб бермоқчилиги ҳақидаги баёнотларига шундай жавоб қайтарди.
Кенани Эрон қуроллари Украинадаги урушда қўллаш учун Россияга юборилиши ҳақидаги иддаоларга жавобан Теҳрон ва Москва ўртасида янги технологиялар бўйича ҳамкорлик урушдан олдин бошланганини ва ҳозирча бу борада бир янгилик йўқлигини таъкидлади.
Кенани баёнотида АҚШ ва баъзи Европа давлатларини айрим босқинчи давлатларни қирғин қуроллари билан таъминлашда айблаган. Бу ўринда вазирлик вакили аввало Исроилни мисол келтирган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан Оқ уйдаги брифингда Эрон Украинадаги урушда фойдаланиши учун Москвага юзлаб дронлар юборишга тайёрланаётганини айтиб ўтганди.
LiveБарчаси