Эрон Россияга юзлаб дронларни етказиб бермоқда – АҚШ 

Олам

image
0:00
0:00
download

Америка расмийлари Эрон Россияга бир неча юзтагача учувчисиз учиш аппаратларини беришни режалаштираётганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан журналистларга айтиб ўтган.

“Бизнинг маълумотларимиз шуни кўрсатадики, Эрон ҳукумати Россияга тезкор равишда бир неча юзтагача дронлар, жумладан, қурол-яроғ таший оладиган учувчисиз учоқларни етказиб беришга тайёрланмоқда. Етказиб бериш июль ойидан бошланиши керак”, дейди у. 

Салливаннинг сўзларига кўра, Эрон дронлардан бирортасини Россияга етказиб берганми ёки йўқми, ҳозирча аниқ эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

658

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг