Байден ва Эрон Трамп барбод қилган келишув устида музокараларни бошлади

World

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байденнинг маслаҳатчилари Эрон билан ядро келишувини тиклаш бўйича келишувларни бошлади. Бу ҳақда Исроил телевидениеси маълум қилди.

АҚШ расмийлари Байденнинг инаугурациясидан бир неча кун олдин Исроилга расмий Теҳрон билан ядровий келишув бўйича мулоқот бошланганини маълум қилган.

Тель-Авив, ўз навбатида, ядровий келишувни кенгайтиришга эришмоқчи: унга Эроннинг баллистик ракета дастуридаги чекловларни, шунингдек, Теҳроннинг террористик ҳаракатларни қўллаб-қувватлашини киритмоқчи.

2018 йилда Трамп бошлиқ АҚШ Эрон билан 2015 йилда имзоланган уранни тўйинтириш бўйича ядро келишувидан чиқиб кетганди. Шундан сўнг, келишув амалда тўхтаб қолганди.

2020 йил ноябрь охирида эса Эрон шимолида мамлакатнинг “ядро дастури отаси” деб аталган ядрочи олим Муҳсин Фаҳризода ўлдирилганди. Теҳронда олимнинг ўлдирилишига Исроил алоқадор деб ҳисобланмоқда.

Шундан кейин Эрон январда Фордодаги ядро объектида 20 фоизгача бойитилган уран ишлаб чиқарилишини йўлга қўйди. АҚШ давлат департаментида бу Эрон томонидан “ядровий товламачилик” деб аталган ва Эроннинг ядро дастури муқаррар муваффақиятсизликка учраши айтилган.


Rate Count

193

Rating

2.8

Rate this article

Share with your friends

News on the topic