Трамп Байденнинг инаугурациясида қатнашмоқчи эмас – ОАВ

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти, республикачи Дональд Трамп 20 январь – демократ Жозеф Байден инаугурацияси куни Оқ уйдан вертолётда Флорида штатига учиб кетишни ва шу билан пойтахтдаги барча расмий маросимларни ўтказиб юборишни режалаштирмоқда. Бу ҳадқа "Axios" нашри хабар берди

Маълумотларга кўра, Трамп Байденни на Оқ Уйда кутиб олади, на инаугурация маросимида қатнашади, аксинча, Флоридада ўз тарафдорлари олдида бўлиб ўтадиган катта митингда нутқ сўзлайди ва 2024 йилги президентлик сайловларида қатнашишини эълон қилади.

Оқ уй Трампнинг режалари ҳақидаги бундай маълумотларни расман тасдиқламаган.

“Президент нимани режалаштираётганини ёки режалаштирмаслигини билишни талаб қиладиган номаълум манбалар аниқ тасаввурга эга эмаслар. Президент Трамп ўзининг 20 январь кунги режалари тўғрисида эълон қиладиган пайт келганда, албатта, хабар беради”, дейди Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Жадд Дир. 

Маълумот ўрнида, АҚШда Президент сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ғолиб ҳали расман эълон қилинмаган. АҚШ етакчи оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, Жо Байден сайловда ғолиб чиққан. Унинг ўзи ҳам Президентлик сайловларидаги ғалабасини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байденнинг 2021 йилнинг 20 январь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган вазифасига киришиш маросимида мавжуд анъаналарнинг қисқартирилган версиясидан фойдаланилиши хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Байден

Баҳолаганлар

97

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг