Трамп Америка вакцинаси тез орада тайёр бўлишини маълум қилди

Олам 3690
image
Тез орада коронавирусга қарши Америка вакцинаси тайёр бўлади. Бу ҳақда АҚШ Президенти Дональд Трамп маълум қилган
 
Кеча, 22 октябрь куни Трамп Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден билан иккинчи дебатини ўтказган. Дебат давомида у вакцина мавзусига ҳам тўхталган.
 
Президент жорий йил охиригача вакцинанинг пайдо бўлиши учун "яхши имконият" борлигини таъкидлаган.
 
Унинг сўзларига кўра, вакцина ишлари билан Пентагон шуғулланмоқда. 
 
Аввалроқ, Трамп Хитой давлатини АҚШ аҳолисини ниқоб тақишга мажбур қилиб қўйганликда айблаганди.
 
Маълумот учун, коронавирус бўйича АҚШ дунёда биринчи ўринда туради. Мамлакатнинг 8 миллиондан ортиқ аҳолиси коронавирус билан касалланган. 223 мингдан ортиқ одам вафот этган. 3 миллиондан ортиқ америкалик соғайиб кетган.
Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 151
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×