Трамп Хитой билан ҳисоб-китоб қилади
Олам
−
22 Октябрь 2020
12520
АҚШ Президенти Дональд Трамп иккинчи бор президентликка сайланса, Хитой билан "кўп нарса қилишга" ваъда берди.
"Биз Хитой билан кўп иш қиламиз. Уларнинг бизга қилгани шармандалик бўлди", деган Оқ уй раҳбари.
У нимани назарда тутаётганига аниқлик киритмаган.
Шунингдек, Трамп Хитой давлатини АҚШ аҳолисини ниқоб тақишга мажбур қилиб қўйганликда айблаган. Унинг сўзларига кўра, бу шармандалик.
Трамп сайловдаги рақиби Жо Байденни эса Пекиндан пора олганликда айбдор қилиб кўрсатган.
Эслатиб ўтамиз, сеҳрли диёрнинг собиқ раҳбари Обама "АҚШнинг дунёда обрўси топталгани" да, коронавирус билан курашиш учун мамлакатда самарали чоралар кўрилмаганида Трампни айблаганди.
Маълумот учун, АҚШда навбатдаги президентлик сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси