Трамп ҳокимиятни тинч йўл билан топширмоқчи

Олам 5809
image

Бироз аввал, Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси қўшма йиғилишда демократ Жозеф Байденнинг 3 ноябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалабасини тасдиқлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Қўшма йиғилишдаги қарордан сўнг, Президент Трамп баёнот билан чиқди. Унинг баёноти Twitter орқали тарқатилди. 

“Трамп сайлов натижаларидан рози бўлмаса-да, 20 январь куни ҳокимиятни тинч йўл билан топширишини айтди”, дейилади баёнотда. 

Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари маъмурияти Дональд Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйди. Бунга Трампнинг АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгани билан бир қаторда сайловларни қалбакиликда айблагани ва улар орқали ижтимоий тармоқдан фойдаланиш қоидаларини бузгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бу ҳақда хавфсизлик бўйича Twitter расмий аккаунтида сўз боради.

Трампнинг Facebook’даги аккаунти 24 соатга, Twitter’даги аккаунти эса 12 соатга блокланган. Бундан ташқари, Twitter Президент учта тортишувли твитини олиб ташлаши кераклигини таъкидлаган. Агар такрорий қоидабузарлик юз берса, Трампнинг аккаунти бутунлай блокланиши маълум қилинган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 235
Рейтинг: 3
t
×