Расман: Байден АҚШ Президенти бўлди. Намойишлар давом этмоқда

Олам 6488
image

Бугун, 7 январь куни Сенат ва АҚШ Конгресси Вакиллар Палатаси қўшма йиғилишда демократ Жозеф Байденнинг 3 ноябрь куни мамлакатда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалабасини маъқуллади. Йиғилишда маҳаллий ва халқаро ОАВ томонидан жонли эфирда намойиш этилди.  

Тасдиқланган маълумотларга кўра, Байден 270 дан ортиқ сайловчилар овозини олган.Учрашув давом этмоқда. 

Ушбу тадбирнинг натижаси аслида ноябрь ойидаги овоз бериш натижаларини якунлаш жараёнига чек қўйиши ва Америка маъмуриятининг кейинги раҳбари ким эканлиги тўғрисидаги мунозарани тугатиши керак.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Намойишлар давом этмоқда. Қурбонлар ва жароҳатланганлар бор. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 199
Рейтинг: 3
t
×