АҚШдаги тўполонда ҳибсга олинган русийзабон аёл озод қилинди
Олам
−
09 Январь 2021
4566АҚШ пойтахти Вашингтонда жойлашган Капитолий биноси олдида полицияга бўйсунмагани учун ҳибсга олинган русийзабон Молдова фуқароси Кристина Малимон аллақачон озод қилинди, деб хабар беради РИА Новости.
Аниқлик киритилишича, Кристина Малимон ва унинг 54 ёшли онаси Евгения Малимон конгресс биноси ҳудудига бостириб киришдаги воқеалар муносабати билан ҳибсга олинган. Аёллардан жойни тарк этишни сўралган, аммо улар бунга риоя қилмаган.
Вашингтон суди суд мажлисини июнь ойига тайинлади. Малимон ва унинг онаси қўйилган айбловни рад этмоқда. Фуқароларга озод қилиш шартлари доирасида шаҳарни тарк этиш буюрилган.
Эслатиб ўтамиз, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.
Вазият жиддий тус олганидан сўнг, Трамп ўз тарафдорларини қонунни бузмасликка, тинчликни сақлашга чақирди. Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.
LiveБарчаси