АҚШдаги тўполон: Трамп тарафдорларига нима деди?

Олам 9332
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп Конгресс биноси жойлашган Капитолийда намойиш ўтказаётган тарафдорларини куч ишлатишдан тийилишга чақирди. Бу ҳақда Президет ўзининг Twitter саҳифасида ёзган.

Трамп ўз хабарида президентлик сайлов натижаларига қарши намойишга чиққанлардан Конгрессни қўриқлаётган полиция ва хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлашни сўраган.

“Улар ўз мамлакати тарафида. Тинчликни сақланг”, деб ёзган Трамп.

 

Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 400
Рейтинг: 3
t
×