АҚШдаги тўполон дунёни ларзага солди – Эрдўған
Олам
−
08 Январь 2021
10429Вашингтондаги АҚШ Конгрессида юз берган тартибсизликлар дунё ҳамжамиятини ларзага келтирди. Ушбу фикрни бугун, 8 январь куни Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған билдириб ўтди.
“Демократиянинг бешиги деб аталадиган Қўшма Штатларда содир бўлган жараён бутун дунё жамоатчилигини ларзага солди. Мен қурбонларнинг оилаларига сабр-тоқат ва жароҳат олганларга шифо тилайман”, дейди Эрдўған.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.
Вазият жиддий тус олганидан сўнг, Трамп ўз тарафдорларини қонунни бузмасликка, тинчликни сақлашга чақирди. Айни вақтда Конгресс атрофидаги вазият анча тинчиган ва полиция ҳудудни темир панжара билан ўраб олган. Дональд Трампнинг деярли барча тарафдорлари тарқалиб кетган.
LiveБарчаси