Facebook ва Twitter Трампнинг аккаунтини блоклади

Олам

image

Facebook ва Twitter ижтимоий тармоқлари маъмурияти Дональд Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйди. Бунга Трампнинг АҚШда бўлиб ўтган президентлик сайлов натижаларини тан олишдан бош тортгани билан бир қаторда сайловларни қалбакиликда айблагани ва улар орқали ижтимоий тармоқдан фойдаланиш қоидаларини бузгани сабаб қилиб кўрсатилган. Бу ҳақда хавфсизлик бўйича Twitter расмий аккаунтида сўз боради.

Трампнинг Facebook’даги аккаунти 24 соатга, Twitter’даги аккаунти эса 12 соатга блокланган. Бундан ташқари, Twitter Президент учта тортишувли твитини олиб ташлаши кераклигини таъкидлаган. Агар такрорий қоидабузарлик юз берса, Трампнинг аккаунти бутунлай блокланиши маълум қилинган.

 

Facebook Трампни постларни ўчиришга чақирмаган. Бироқ, тармоқ маъмурияти томонидан Вашингтонда зўравонлик авж олишига олиб келган, деб топилган видеохабарни мустақил равишда ўчириб ташлаган. 

Аввалроқ, Трамп АҚШдаги президентлик сайловлари натижаларини тан олишдан бош тортганини тармоқларда бир неча бор эълон қилган эди. Бироқ, норозилик намойишлари авж олиши билан у ўз тарафдорларини қонунни бузмасликка, тинчликни сақлашга чақирган. Айни пайтда, Вашингтонда жорий қилинган фавқулодда ҳолат Жозеф Байденнинг инаугурациясига қадар узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 6 январь куни АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг тарафдорлари мамлакат пойтахти Вашингтондаги Капитолий олдида намойиш қилиб, Конгресс биносига бостириб кирган эди. Оқибатда 4 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ намойишчи ҳибсга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп АҚШдаги тўполон

Баҳолаганлар

61

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг