Тожикистонда илк бор 25 дан ортиқ мумиёланган жасад топилди
Бу қизиқ
−
30 Ноябрь
22771Тожикистоннинг Сўғд вилояти Айний тумани Искодар қишлоғида жойлашган қадимий ерости дахмасидан 25 дан ортиқ скелет, шу жумладан учта мумиёланган жасад топилди. Бу ҳақда “Asia-Plus” хабар берди.
Нашрга кўра, бундай кашфиёт Тожикистон ҳудудида биринчи марта содир бўлмоқда ва шунга ўхшаш мумиёлар аввал фақат Қирғизистон ва Хитойда топилган. Мумиёланган жасадлар тожикистонлик археолог Муҳсин Бобомуллоев томонидан топилган.
Аслида, ушбу қазилмаларнинг мавжудлиги 2014 йилда маълум бўлган. Ўша йили маҳаллий аҳоли қабристонда еростидаги бўшлиқни кўрсатадиган катта тешикни топган. Улар бу ҳақда Тарих институтига хабар берган, аммо кейин олимлар бу жойни фақат ташқаридан текшириб, экспедиция ташкил қилиш кераклигини айтиб кетган. Шундай қилиб, 10 йил ўтди ва бу йиллар давомида дахма очилган.
Мумиёлардан бири яхши сақланиб қолган. Археологларга кўра, бу топилма катта тарихий аҳамиятга эга, чунки у ниҳоятда кам учрайди ва Тожикистон ҳудудида биринчи марта топилган.
Археологларнинг сўзларига кўра, барча топилган дафнлар бир даврга тегишли бўлиши мумкин, чунки авваллари Тожикистонда жасадлар одатда оилавий қабрларга – дахмаларга дафн этилган. Мисол учун, қадимги Сўғдда ҳар бир оила ёки авлоднинг шахсий қабри бўлиб, унда фақат унинг аъзолари дафн этилган.
Шунга ўхшаш мумиёланган жасадлар ХХ асрнинг бошларида Қошғардаги (Хитой) Тарим ҳавзасида, шунингдек, 1956 йилда Боткен вилоятининг Қорамиқ ҳудудидан (Қирғизистон) аёл кишининг мумиёси топилган. У 2017 йилда қайта дафн этилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Ургут туманида қадимий Сўғд маданиятига оид ибодатхона ва ноёб деворий суратлар топилганди. Ибодатхона илк ўрта асрларга тегишли бўлиб, унинг тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда ва деворлари диний мавзудаги суратлар билан безатилган.
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь