Тожикистон терма жамоаси 450 минг доллар билан тақдирланди

Спорт

image

Футбол бўйича Тожикистон терма жамоаси Осиё кубогининг 1/8 финалида гуруҳдан чиққани ва ғалаба қозонгани учун 450 минг доллар олди. Бу ҳақда Тожикистон футбол федерацияси (ТФФ) президенти Рустами Имомали ўзининг Telegram саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, чорак финалда Иордания термаси устидан ғалаба қозонган тақдирда, терма жамоа яна 200 минг доллар бонус олади. 

“Рустами Имомали буйруғига кўра, гуруҳдан чиққанидан сўнг Тожикистон терма жамоаси 300 минг доллар миқдорида пул мукофоти олди. Бундан ташқари, Тожикистон терма жамоаси 2023 йилги Осиё Кубоги 1/8 финалида Бирлашган Араб Амирликлари устидан қозонилган ғалабадан сўнг мамлакат футбол федерацияси президенти Тожикистон терма жамоаси учун яна 150 минг доллар бонус ажратди. Агар Осиё Кубоги чорак финалида Иордания термаси устидан ғалаба қозонган тақдирда Тожикистон терма жамоаси қўшимча 200 минг доллар олади”, дейилади манба хабарида.

Федерация раҳбарининг таъкидлашича, агар турнирда кейинги ғалабалар қўлга киритилса, Тожикистон терма жамоаси катта совринлар билан тақдирланади. 

Қайд этиш жоиз, Тожикистон терма жамоаси илк бор Осиё Кубогида иштирок этмоқда. Жамоа 28 январь куни БАА термасини мағлуб этиб, чорак финалга чиқди. Асосий вақт ва иккита қўшимча бўлим дуранг (1:1) билан якунланган бўлса, пенальтилар сериясида Тожикистон жамоаси 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди. 2 февраль куни бўлиб ўтадиган чорак финалда Тожикистон терма жамоаси Иордания билан куч синашади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон Осиё кубоги Рустами Имомали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг