Тожикистон чегарадаги хавфсизлик чораларини кучайтирди

Олам

image

Тожикистонда фуқароларнинг чегара зонасида бўлиши, кириши ва чиқиши қатъий назоратга олинади. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси чегара қўшинлари матбуот маркази хабар берди.

“Минтақадаги ва жаҳондаги вазиятни мураккаблаштириш тенденцияси, террористик ва экстремистик ташкилотларнинг давлат чегараларини ноқонуний кесиб ўтишга, сайёрамизнинг турли бурчакларида, жумладан, Тожикистон Республикасида ҳам ғайриинсоний террористик ҳаракатларни амалга оширишга уринишлари мамлакат ҳудуди хавфсизлиги ва мудофаасини, барқарорлик ва осойишталикни, шунингдек, аҳолининг тинч ҳаётини таъминлашни мустаҳкамлашни талаб қилади”, дейилади хабарда.

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг чегара зонасига Ташқи ишлар вазирлиги ва ички ишлар органлари рухсатисиз кириши қатъиян ман этилади. Чегара чизиғига бошқа шахсларни киритишга розилик эса фақат саёҳат учун берилган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан берилади.

Чегара постлари фуқароларнинг чегара ҳудудларига кириши ва чиқиши устидан тегишли назоратни амалга оширади. Шу муносабат билан Тожикистон ҳудудида бўлган ёки кириб келаётган барча мамлакат фуқаролари ҳамда меҳмонларига Тоғли Бадахшон автоном вилояти ва Хатлон вилоятининг чегарадош ҳудудларига саёҳат қилишда паспорт ва бошқа шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни олиб келишлари тавсия этилади.

"Ушбу ҳудудларга санаб ўтилган талабларга риоя қилмасдан киришга йўл қўйилмайди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 16 май куни Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Марказий Осиё давлатлари хавфсизлик кенгашлари котибларини қабул қилган ва минтақа давлатларини бир-бирига қарама-қарши қўйиш ва бўлиб ташлашга интилаётган ташқи кучларга биргаликда қаршилик кўрсатишга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тожикистон хавфсизлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг