Тожик-қирғиз можароси: Жапаров ҳукумат аъзолари билан тезкор йиғилиш ўтказди
Олам
−
29 Апрель 2021
14067Қирғизистон Республикаси Президенти Садир Жапаров бугун, 29 апрель куни Қирғизистон ҳукумати аъзолари билан Боткен вилоятидаги давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият бўйича тезкор йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Президенти маъмурияти Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мамлакатнинг давлат органлари куч тузилмалари раҳбарларининг маълумотлари тингланган.
Тезкор йиғилиш натижалари бўйича Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Артем Новиков бошчилигида мавжуд вазиятни тартибга солиш ва ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузишга қарор қилинган.
Ташқи ишлар вазирлигига дипломатик каналлар орқали вазиятни тинч йўл билан ҳал қилиш бўйича ишларни давом эттириш вазифаси топширилган.
Қирғиз-тожик чегарасидаги можаро
Жорий йилнинг 17 апрель куни Тожикистон ва Қирғизистоннинг чегарадош қишлоқлари аҳолиси ўртасида жанжал юз берди. Бунга Қирғизистон томони Тожикистон билан келишмасдан икки давлат учун умумий бўлган асосий сув тақсимлаш иншооти олдида кўприк қуриш ҳаркатини бошлагани сабаб бўлди.
Жорий йилнинг 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Тожикистон билан чегара ҳудудида қирғиз ва тожик фуқаролари ўртасида яна зиддият келиб чиқди.
Маълум қилинишича, можаро тожик томонининг Оқсой овули Кўк-Тош қишлоғидаги устунларга видеокузатув камераларини ўрнатишга қарор қилганидан кейин бошланган.
Кейинчалик, Қирғизистон Тожикистонни чегарадаги вазиятни кескинлаштираётганликда айблади.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Музаффар Ҳусайнзода қирғизистонлик дипломатга Қирғизистон Чегара хизмати вакилларининг мамлакатнинг вояга этмаган икки фуқаросига нисбатан қўллаган ноқонуний хатти-ҳаракатлари муносабати билан нота топширди.
29 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида, Боткен вилояти Кўк-тош қишлоғидаги “Головной” сув тақсимлаш пункти атрофида маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 да отишма бошланди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь