Қирғиз-тожик чегарасида отишма бошланди (видео)

Олам

image

Бугун, 29 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 да отишма бошланди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълум қилди.

Отишма Боткен вилояти Кўк-тош қишлоғидаги “Головной” сув тақсимлаш пункти атрофида бошланган. Ҳозирда МХДҚ раиси ўринбосари, Чегара хизмати раҳбари Уларбек Шаршеев ҳодиса жойида бўлиб турибди.

“Уларбек Шаршеев вазиятни мувофиқлаштиряпти ва чегара олдидаги қуролли можарони бартараф этиш чоралари кўряпти”, дейилади ташкилот хабарида.

Аввалроқ, тожик-қирғиз чегарасида икки давлат фуқаролари ўртасида можаро юз бергани ҳақида хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

чегара Тожикистон-Қирғизистон отишма

Баҳолаганлар

1978

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made