Қирғизистон чегарадаги можароларда Тожикистонни айблади
Олам
−
29 Апрель 2021
14563Тожикистон Қирғизистон билан чегарада вазиятни кескинлаштирмоқда. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг чегара хизмати (ГКНБ) маълум қилди.
“Ҳозирги вазиятни ҳал қилиш ўрнига, тожик томони вазиятни янада оғирлаштирмоқда ва икки давлатнинг чегараолди минтақалари аҳолиси ўртасидаги мулоқотда келишмовчиликларни келтириб чиқармоқда. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси тожик томонини бўлиб ўтаётган воқеаларга холис баҳо бериш ва провокацияларни қатъиян бостиришга чақиради”, дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, 28 апрель куни икки мамлакат аҳолиси бир-бирини тошбўрон қилган воқеага Тожикистон фуқароларининг ҳаракатлари сабаб бўлган. Чунки улар “давлат чегарасининг шартли чизиғидан 3-4 метр масофада” майдаланган тошни қазиб олишга ҳаракат қилган ва “Бош сув тарқатувчи” корхонасига видеокамералар ўрнатилган устун жойлаштирган. Қирғизистон томони ушбу ҳудудни баҳсли деб ҳисоблади.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 апрель куни Қирғизистоннинг Боткен вилоятидаги Тожикистон билан чегара ҳудудида қирғиз ва тожик фуқаролари ўртасида зиддият келиб чиқди.
Маълумотларга кўра, можаро тожик томонининг Оқсой овули Кўк-Тош қишлоғидаги устунларга видеокузатув камераларини ўрнатишга қарор қилганидан кейин бошланган.
LiveБарчаси