“Тоттенхэм” ва “Лестер”нинг куни бошимизга тушишини истамаймиз – Гвардиола
Спорт
−
11 Декабрь 2021
3523“Манчестер Сити” бош мураббийи Пеп Гвардиола коронавирус инфекцияси хавфи туфайли жамоаси ўйинчиларини Рождество кечаларига бормаслик ҳақида огоҳлантирди.
“Футболчилар зиёфатларга боришдан эҳтиёт бўлиш ва имкон қадар кўпроқ вақтни уйда ўтказиш кераклигини яхши билишади. Улар масофани сақлашлари, ниқоб тақиб, имкон қадар тезроқ қайтишлари керак. Ҳукумат томонидан чиқарилаётган статистик маълумотлар ва қоидаларга қаранг. Афсуски, коронавирус ҳали ҳам биз билан. Вазият ёмонлашмоқда, шунинг учун ўзимизни ҳимоя қилсак арзийди, чунки Рождество даврида байрамлар одатдагидан кўпроқ бўлади”, дейди Гвардиола.
Шунингдек, Гвардиола бир йил ичида жамоада нималар ўзгаргани ҳақида айтиб ўтди:
“Ўйлайманки, вазият ўтган мавсумдагидан бутунлай бошқача. Масалан, клуб ҳар қиш мавсумида барча ходимлар учун зиёфат уюштирар эди. Аммо уни бекор қилдик. Футболчиларнинг оилавий ишларига аралаша олмаймиз, буни тақиқлаб бўлмайди. “Тоттенхэм” ва “Лестер”нинг куни бошимизга тушишини истамаймиз”.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 декабрь куни Пеп Гвардиола Англия премьер лигасининг 14-турида турнирдаги 150-ғалабасини қўлга киритган эди. Ушбу натижага эришиш учун испаниялик мутахассис 204 та ўйин ўтказган. Бу турнирнинг рекорди ҳисобланади.
LiveБарчаси