Гвардиола АПЛ рекордини ўрнатди

Спорт

image

“Манчестер Сити” бош мураббийи Хосеп Гвардиола Англия премьер лигасида рекорд қайд этди. Бу ҳақда “The Mirror” нашри хабар берди.

Кеча, Англия премьер лигасининг 14-турида “Манчестер Сити” сафарда “Астон Вилла”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу “шаҳарликлар” бош мураббийи Пеп Гвардиола учун Англия чемпионатидаги 150-ғалаба бўлди. Ушбу натижага эришиш учун испаниялик мутахассис 204 та ўйин ўтказди ва турнир рекордини қайд этди.

Манчестер клуби устози рақобатда “Челси”, “Манчестер Юнайтед” ва “Тоттенхэм”да ишлаган Жозе Моуриньони ортда қолдирди. Португалиялик мутахассис 230 та ўйинда 150 та ғалабага эришган.

Маълумот учун, “Манчестер Сити” айни дамда 32 очко билан АПЛ турнир жадвалида пешқадами “Челси”дан бир очко ортда қолган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Хосеп Гвардиола Моуриньо “Манчестер Сити”

Баҳолаганлар

20

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг