Тошкетда автобусларнинг оралиқ интервал вақтлари ўзгариши мумкин

Жамият

image

Бугун, 5 декабрь куни Тошкентда ёғаётган қор ҳамда йўлларда ҳосил бўлган музламалар сабабли жамоат транспортининг қатнов ва оралиқ интервали ортиши мумкин. Бу ҳақда Тошшаҳартрансхизмат матбуот хизмати огоҳлантирди.

“Об-ҳавонинг кескин ўзгаргани, қор ёғиши ва автомобиль йўлларида музламалар ҳосил бўлгани сабабли, барча ҳайдовчилардан транспорт воситасини бошқариш пайтида мураккаб об-ҳаво шароитини ҳисобга олишларини, зарурат бўлмаганда шахсий автомобилларида, айниқса қишга мўлжалланган шиналарга эга бўлмаган транспорт воситаларида ҳаракатланмасликни, тезлик талабларига қатъий амал қилишларини, пиёдалардан йўлни кесиб ўтишда ўта ҳушёр бўлишларини, катталардан йўлларда болаларнинг ҳаракатини назоратга олишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.

Тошшаҳартрансхизмат автобусларнинг қатнов ва оралиқ интервалининг ўзгаришини йўлларда ҳаракатланишнинг ноқулайлиги билан изоҳлаган.

“Шу билан бирга ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларининг кўча-йўлларда ҳаракатланишида ноқулайликлар юзага келиши сабабли, айрим автобус йўналишларидаги қатнов ва оралиқ интервал вақтларининг белгиланган вақтлардан ортиши ҳолатлари юзага келиши мумкинлигини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Аввалроқ Тошкент шаҳрида газ босимининг пасайиб кетиши оқибатида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот ўрнида, пойтахт Тошкентда жами 1320 та автобус мавжуд. Улардан 1025 таси дизелда (78%), 275 таси газда (21%), 20 таси эса электрда (электробус) (2%) ҳаракатланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошшаҳартрансхизмат

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг