Тошкентга кетаётган йўловчидан “опий” топилди

3-саҳифа

image

Фарғона ва Наманган вилоятларида наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда Фарғона тумани Лоғон МФЙдаги хонадонлардан бири тегишли тартибда кўздан кечирилган.

Оқибатда ушбу манзилда 2000 йилда туғилган фуқарога тегишли 993 гр “гашиш” ва 212 гр “Альфа-ПВП” наркотик моддалари, шунингдек, 2728 дона “Регапен” ва 458 дона “Тропикамид” кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Шунингдек, Наманган вилояти бўйича бошқармаси, ички ишлар ва божхона органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда эса Тошкент-Наманган йўналишида ҳаракатланаётган Spark русумли автотранспорт воситаси Чуст тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилган.

Унда кетаётган Наманган шаҳрида яшовчи шахс ва Давлатобод туманида истиқомат қилувчи фуқародан 1 кг 127 гр “опий” моддаси олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган гашиш опий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг