Тошкент вилоятида 5 килодан ортиқ “опий” мусодара қилинди (видео)
3-саҳифа
−
16 Май 1125 1 дақиқа
Тошкент вилоятида катта миқдордаги гиёҳвандлик воситаси ноқонуний муомаладан олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, олдиндан кузатувга олинган Самарқанд шаҳрида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган икки нафар шахс муқаддам қўшни республикадан контрабанда қилинган 5 кг 160 гр “опий” моддасини Тошкент вилоятининг Бўка туманидан олиб кетаётган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона идоралари ходимлари томонидан ушланган.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги хонадонлардан бирида нарколаборатория ташкил қилган шахс ушланганди.
Live
Барчаси