Тошкентдан Олма-отага учган самолёт Чимкентда фавқулодда қўнди

Олам

image

Бугун, 22 июнь куни Қозоғистоннинг Air Astana авиакомпаниясининг Тошкент-Олма-ота йўналишида учган самолёти Чимкент шаҳрида қўнишга мажбур бўлди. ТАССнинг авиакомпания Матбуот хизматига асосан хабар беришича, самолёт герметизация тизимидаги муаммо сабаб фавқулодда қўнган.

“22 июнь куни Air Astana компаниясининг Тошкент-Олма-ота йўналишида учган самолёти герметизациядаги муаммо сабаб маҳаллий вақт билан соат 16:15 да Чимкент аэропортига қўнди”, дейилади хабарда.

Носозлик маълум бўлгач,самолёт экипажи хавфсизлик нуқтаи назаридан энг яқин аэропортга қўнишга қарор қилган.

“Қўниш штат режимида амалга оширилди. Жароҳатланганлар йўқ. Самолётдаги носозликни аниқлаш ва бартараф этиш ишлар олиб бориляпти. Йўловчилар “Чимкент-Олма-ота” доимий рейси билан олиб кетилди”, деб аниқлик киритган компания Матбуот хизмати.


Мақола муаллифи

Теглар

Air Astana Тошкент-Олмаота

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг