“Air Astana”га Ўзбекистонга яна икки йўналишда парвоз қилишга рухсат берилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қозоғистоннинг “Air Astana” Ўзбекистонга яни иккита янги йўналишларда парвозларни амалга ошириш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги хабар қилди.

“Ўзавиация” агентлиги томонидан кеча, 8 июнь куни “Air Astana” авиакомпаниясига Туркистон – Тошкент – Туркистон ва Олма-ота – Самарқанд – Олма-ота йўналишларида Ўзбекистон Республикасига мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Эслатиб ўтамиз, “Air Astana” авиакомпанияси Нур-Султон – Тошкент - Нур-Султон ва Олма-ота – Тошкент – Олма-ота йўналишлари бўйича мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун 2010 йил 18 ноябрдаги 78-К сонли эксплуатацион рухсатномасига ҳам эга.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон-Қозоғистон Air Astana

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made