Тошкентда янги қурилаётган кўп қаватли уй ёниб кетди
Жамият
−
04 Июль 2019
5758Бугун, 4 июль куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманида қурилаётган кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Ёнғин соат 06:33 да Яккасарой тумани, Миробод кўчаси 35-уй қаршисида янги қурилаётган уйнинг ертўласида юз берган. Ертўлада 40 кв.м майдонда пенопласт бўлаклари ёнган.
Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган. Воқеа жойига етиб борган ёнғин ўчириш жанговар бўлинмаларининг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 06:44 да бартараф этилган.
Ёнғин сигарета чекишда эхтиётсизлик оқибатида содир бўлган деб, таҳмин қилинмоқда. Ёнғиндан келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
LiveБарчаси