Тошкентдаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлди
3-саҳифа
−
29 Август
3150Бугун, 29 август куни Тошкент вилоятидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 00:35 да ФВБ Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ туманидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Хабарга асосан, ёнғин жойига 3 та ёнғин-қутқарув экипажлари, 30 нафар қутқарувчи ҳамда Бурчмулло ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб қилинган.
Маълум бўлишича, ёнғин Бўстонлиқ тумани “Маърифат” МФЙ, Бурчмулло ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда 1,5 гектар майдонда юзага келиб, оқибатда ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шох-шабба ёнган.
Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳат олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метросида ёнғин чиққанди.
LiveБарчаси