Тошкентдаги омборхонага ўт кетди (видео)
3-саҳифа
−
17:41 1935 1 дақиқа
Бугун, 29 апрель куни Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида жойлашган омборхоналарнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда пойтахт Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:05 да Яшнобод туманидаги Тошкент халқа автомобиль йўли кўчасида жойлашган омборхонада ёнғин бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар келиб тушган. Хабарга асосан соат 17:08 да қутқарув экипажлари етиб борган ва ёнғин соат 17:30 да қуршаб олинди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар тўғрисида хабар тушмаган. Айни пайтда ёнғин бартараф этилмоқда.
Вазият Тошкент шаҳар ФВББ томонидан тўлиқ назоратга олинган. Қўшимча малумот тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти, Қўқон шаҳар “Бўстон” МФЙ Усмон Носир кўчасида жойлашган хўжалик моллари дўконида ёнғин содир бўлган эди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган.
Live
Барчаси