“Қишлоқлардан пойтахтга салом”. Тошкентдаги метро бекатларида “свет” ўчиб қолди

Жамият

image

Тошкент метрополитенидаги носозликлар “челенж”и давом этади. Бу сафар Тошкент метроси бекатларида электр энергияси узилиб қолди.

Ижтимоий тармоқларда бир қанча бекатлардан фото ва видео тарқалди.

“Тошкент метрополитени”нинг маълум қилишича, бугун, соат 12:55 – 13:05 оралиғида Тошкент шаҳар электр таъминоти тизимида юзага келган носозлик сабабли метрополитенининг “Чилонзор”, “Юнусобод”, “Ўзбекистон” йўналишларидаги бекатларида ёритувчи ускуналар ишламаган, экскалаторлар тўхтаган.

“Поездлар ҳаракати тўхтамаган, чунки поездларнинг ҳаракатини таъминловчи электр таъминоти алоҳида. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, дейилади изоҳда.

Метро воқеалари

Қайд этиш керакки, жорий йилнинг апрель ойида Тошкент метрополитени тез-тез ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Новза” бекатида поезд тўхтаб қолгани ҳақида хабар берилганди.

7 апрелда Ўзбекистон йўналишининг “Ғафур Ғулом” бекатида техник сабабларга кўра йўловчилар захирадаги поездга кўчирилган. Бу ҳолат ижтимоий тармоқларда метрода поездлар тўқнашиб кетди, дея талқин қилинганди.

8 апрель куни Сергели йўналишида метро поезди ҳаракати тўхтаб қолганди. Йўловчилар эса эвакуаци қилинган. 10 апрель куни эса энг шармандали ва хавфли ҳолат юз берди. Поезд Чилонзор йўналишидаги “Пушкин” ва “Буюк ипак йўли” бекатлари оралиғида эшикларини ёпмасдан ҳаракатланди. Бу вақтда вагонда йўловчилар бўлган, албатта.

Кейинчалик Тошкент метросидаги таблода беҳаё ёзув пайдо бўлди. Жорий йилнинг 21 май куни Тошкентда ерусти метро бекати томидаги қопламалар шамолда учиб тушди.

Шунингдек, Тошкент ҳалқа йўли метрополитенида олиб борилган қурилиш ишларида 899 миллион сўм маблағ талон-торож қилингани маълум бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

55

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг